Ўзбекистонда мода ва енгил саноат соҳаси учун янги олий таълим муассасаси ташкил этилмоқда. Тегишли қарор 2026-йил 16-октябрда Президент томонидан имзоланган (ПҚ–378-сон). Қарорга кўра, Тошкент халқаро мода академияси давлат олий таълим ташкилоти сифатида фаолият юритади ва Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги тизимига киради.
Академия Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Париж халқаро мода академияси ўртасидаги қўшма таълим дастури асосида ташкил этилади. Ўқув жараёни 2026/2027 ўқув йилидан бошланади, талабалар эса амалдаги қонунчиликка мувофиq қабул қилинади.
Академияда мода дизайни, кийим-кечак ва тўқимачилик маҳсулотларини loyihalash, миллий брендларни ривожлантириш ҳамда замонавий ишлаб чиқариш технологиялари бўйича кадрлар тайёрланади. Бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича ҳам таълим йўлга қўйилади.
Шунингдек, хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорлик кенгайтирилади, профессор-ўқituвчилар ва талабалар академик мобиллиги ривожлантирилади. 2027-йилдан бошлаб олий таълимдан кейинги таълим институтлари фаолиятини йўлга қўйиш чоралари кўрилади.
Қарорда академиянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий ўқув ва илмий лабораториялар ташкил этиш вазифалари ҳам белгиланган. Ҳужжатда таъкидланишича, бу ташаббус енгил саноат учун замонавий мутахассислар тайёрлаш ва миллий маҳсулотларнинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.
Манба: Oliy ta'lim, fan va innovatsiyalar vazirligi
#Янгиликлар #Олийгоҳлар