Ўзбекистонда таълим тизими янги босқичга кўтарилмоқда. Бу ўзгаришлар марказида эса Халқаро Нордик Университети (ХНУ) турибди – бу нафақат замонавий, балки Шимолий Европа, айниқса Финландиянинг илғор таълим ютуқларига асосланган йирик хусусий таълим кластеридир. У мактабгача таълимдан тортиб олий таълимгача бўлган барча босқичларни ўз ичига олган ягона инновацион модель асосида фаолият юритади.

Асос солинган тарих ва халқаро ҳамкорлик
Халқаро Нордик Университети фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясининг №034528-сонли лицензияси асосида бошлаган. 2022 йил 27 май куни Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон-Финляндия ташқи ишлар вазирларининг сиёсий маслаҳат йиғилишида таълим соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича муҳим келишувларга эришилди. Орадан уч ой ўтиб, 2022 йил 8 сентябрь куни Халқаро Нордик Университетининг расмий очилиши бўлиб ўтди.

Таълим йўналишлари ва босқичлари
Университетда ҳозирда икки асосий факультет фаолият олиб бормоқда: Иқтисодиёт ва педагогика факультети ҳамда Магистратура факультети. Таълим йўналишлари эса замон талаблари ва меҳнат бозорининг эҳтиёжлари асосида шаклланган.
Қандай таълим хизматлари бор?
БАКАЛАВРИАТ (кундузги):
Иқтисодиёт;
Молия ва молиявий технологиялар;
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
Бошланғич таълим;
Мактабгача таълим;
Махсус педагогика;
Мусиқа таълими;
Психология;
Хорижий тил ва адабиёти;
Тарих;
Амалий математика;
Туризм ва меҳмондўстлик;
Журналистика.
ҚЎШМА ДАСТУРЛАР:
Компьютер инжиниринги (Финландия ва Корея);
Бизнесни бошқариш (Финландия);
Саноат муҳандислиги ва менежменти (Финландия);
Иқтисодиёт (Корея);
Молия ва молиявий технологиялар (Корея).

МАГИСТРАТУРА:
Педагогика;
Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Бошланғич таълим);
Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Мактабгача таълим);
Жаҳон иқтисодиёти;
Иқтисодиёт;
Хорижий тил ва адабиёти;
Мусиқа таълими ва санъат;
Журналистика;
Амалий математика;
Компьютер инжиниринги;
Маълумотлар илми (дата science);
Туризм ва меҳмондўстлик.
ДОКТОРАНТУРА, ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА ВА МУСТАҚИЛ ИЗЛАНУВЧИЛИК
Ихтисосликлар:
➖ 08.00.03 - Саноат иқтисодиёти;
➖08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит;
➖08.00.13 – Менежмент;
➖ 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича);
➖ 13.00.07 – Таълимда менежмент;
➖ 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.

Университет иқтидорли талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш тизимини ҳам йўлга қўйган. Ҳар йили 5 нафаргача энг билимли талабалар ХНУ грантига эга бўлиш имкониятига эга. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан чиққан, ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган талабалар учун контракт тўловига 50% чегирма тақдим этилади.

Стратегик ҳамкорлик – билим ва технологиялар алмашинуви
ХНУнинг асосий стратегик ҳамкори – Финландиянинг Карелия амалий фанлар университетидир. Таълим дастурлари, методологияси, бошқарув тизими, кадрлар малакасини ошириш – буларнинг барчасида Карелия УАС тажрибаси асос қилиб олинади. ХНУда ўқиш 2+2 ва 3+1 каби қўшма дастурлар асосида амалга оширилади, яъни талаба ўқишининг бир қисмини Ўзбекистонда, қолганини эса Финляндияда давом эттириши мумкин.

Халқаро Нордик университети ҳозирда қуйидаги ижтимоий тармоқларда фаол фаолият олиб боради:

Келажак бу ердан бошланади
Халқаро Нордик Университети – бу нафақат замонавий таълим маскани, балки янги авлод етакчиларини тайёрловчи глобал таълим марказидир. Таълимда ишончли қадам ташламоқчи бўлганлар учун бу муассаса чинакам имкониятлар эшигини очади.

ХНУга ҳужжат топшириш учун онлайн платформа:
https://admission.nordicuniversity.org/
Қўшимча маълумот учун:

Бизни кузатишда давом этинг Таълим телеканали таълимдаги энг сўнгги янгиликларни ҳар доим сиз билан бўлишишга тайёр!
Маъмура Тўраева тайёрлади
#Олийгоҳлар