Хабарингиз бор, кимё ва биология фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳонлари жорий йилнинг 15-16 март кунлари ўтказилган эди.
Бугундан ана шу фанлардан миллий сертификат натижалари эълон қилина бошланди.
Талабгорлар ўз натижаларини my.gov.uz сайтининг “Менинг аризаларим” бўлими орқали билишлари ва сертификатни электрон тарзда юклаб олишлари мумкин.
Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:
Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:
А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл.
Шунингдек, академик лицейларга кириш тест синовларида сертификатга эга ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.
#Янгиликлар