Танловлар 27/02/2025 "Ижод ёшлари" республика танлови

   "Ижод ёшлари" республика танлови Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларининг  4-, 5-, 6-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади.

Танлов 2 босқичда ташкил этилади:

  • туман (шаҳар) босқичи – жорий йилнинг март ойида;
  • вилоят босқичи – жорий йилнинг апрель ойида бўлиб ўтади.

   “Ижод ёшлари” танловининг асосий мақсади умумий ўрта таълим муассасаларининг 4-, 5-, 6-синфларида таълим олаётган ёш ижодкор ўқувчиларни аниқлаш, уларнинг ижодий қобилиятларини янада ривожлантириш, назм, наср, бадиий публицистика, адабиётшунослик йўналишлари бўйича истеъдод ва қизиқишларини янада ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратишдан иборат.

   Танловнинг иккинчи (вилоят) босқичида 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаган 6-синф ўқувчилари навбатдаги ўқув йилидан ижод мактабларига белгиланган қабул параметрлари доирасида имтиҳонсиз қабул қилинади.

   Шунингдек, 1-, 2-, 3-ўринларга сазовор бўлган 4-, 5-синф ўқувчилари келгуси йилда мазкур танловнинг иккинчи (вилоят) босқичида тўғридан-тўғри иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

   Танловда қатнашиш учун жорий йилнинг 23 февралидан 15 мартига қадар (шу куни ҳам) ijodyoshlari.piima.uz онлайн платформасида рўйхатдан ўтиш лозим.

Телефон: +998 (71) 207-20-17 ички рақамлар: 161, 164.

#Таълим телеканали  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР