2025 йилда Германиянинг HZDR ёзги талабалар дастурида иштирок этинг!

Helmholtz маркази Дрезден-Россендорф (HZDR) табиий фанлар, муҳандислик ва материаллар тадқиқотига қизиққан бакалавр ва магистратура талабалари учун ёзги талабалар дастурини таклиф этади.
Иштирокчилар Германиянинг етакчи илмий лабораторияларида амалий тажриба орттиришлари ва инновацион лойиҳалар устида ишлашлари мумкин бўлади.
Афзалликлари:
- Кунлик стипендия 36 евро, яшаш харажатларини қоплаш учун етарли.
- Ташриф давомида бепул турар жой берилади.
- Автобус чипталари ва саёҳат суғуртаси тақдим этилади.
- Замонавий тадқиқот муҳитида етакчи олимлар билан ишлаш имконияти бор.
Қабул қилинадиган давлатлар: барча мамлакатлар.
Давомийлиги: 6 дан 9 ҳафтагача.
Ҳужжат топшириш муддати: 2025 йил 23 февраль.
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлингБизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Обуна бўлинг
Мавзуга оид
Тест синовлари учун тўлов миқдори ошмайди!
"Ижод ёшлари" республика танлови
Корейс тилини мустақил ўрганишни хоҳловчилар учун бепул курс
Ўзбекистонда ҳар етти ўқувчидан камида биттаси мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди
Фан олимпиадасининг вилоят босқичи ва Ўзбекистон терма жамоасига саралашнинг 1-босқичи ўтказилиш саналари: