Умумий маълумотлар
How to study дастури корейс тилини онлайн ўрганувчилар учун мўлжалланган бўлиб, у иштирокчиларга корейс тилини бошланғич даражадан бошлаб мукаммал даражагача мустақил ўрганиш имконини яратади. Дарслар мутлақо бепул ва қизиқарли ташкиллаштирилган. Курсдаги ҳар бир дарсда:
Курсда корейс тилини ўрганишга қизиқувчи номзодлар йилнинг истаган вақтида иштирок этишлари ва ўрганишлари мумкин.
Мақбуллик шартлари
Дастурда корейс тилини ўрганиш иштиёқида бўлган барча номзодлар иштирок этиши мумкин.
Фойдали томонлари
Дастурнинг қуйидаги фойдали жиҳатлари мавжуд:
Курсда ўқиш орқали иштирокчилар корейс тилини бепул ўрганишлари мумкин бўлади;
Ҳар бир дарслар қулай ва осон ташкил қилинган бўлиб, улар қуйидагилардан ташкил топган:
-20-30 та атрофидаги луғат;
-Луғатларга мос маълум даражадаги грамматик мавзулар;
-Корейс тилидаги ҳар бир сўз ва гапнинг аудиоси;
Курсдаги дарслар алоҳида бўлимларга бўлинган. Ҳар бир бўлим қўшимча 25 дарс, 3 та қуиз ва бўлимга оид тестлардан иборат. Эслатма! Курс бепул бўлишига қарамай, ушбу қўшимча материаллар пуллидир.
Дарсларда қўшимча равишда ўқишни мустаҳкамлаш учун машқ китоблари, қисқа ҳикоялар, эшитиш кўникмасини ривожлантириш учун машқлар, мобил иловалар ва шу каби қўшимча материаллар мавжуд.
Ҳужжат топшириш
Курсда иштирок этиш бўйича муҳим маълумотлар:
Ушбу корейс тили онлайн курсида ўқиш учун алоҳида рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди. Курсда асосий маълумот ва дарсларни мутлақо бепул ўрганиш мумкин;
Дастур бўйича қўшимча материаллар пулли бўлиб, улар олинмоқчи бўлса номзоднинг электрон почтаси, исм-шарифи, карта рақами, манзили, истиқомат қилаётган ҳудудининг почта индекси ва шу каби маълумотлар сўралади;
Курсда ўқишни йилнинг исталган вақтида бошлаш мумкин
Қўшимча маълумотлар
Курс ҳақидаги қўшимча маълумотларни ушбу ҳавола орқали топиш мумкин.
Манба: https://t.me/grantgouz/7426
#Таълим телеканали #Ўқувчи