Мақолалар 08/11/2024 Ўзбекистонликлар ўқиш учун асосан қайси давлатга кетмоқда?

Статистика агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ўзбекистонликлар ўқиш мақсадида кўпроқ Тожикистон Республикасига бораётгани маълум қилинди.

Қайд этилган маълумотларга қараганда, 30,4 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўқиш мақсадида чет давлатларига борган. Мазкур кўрсатгич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 3,2 % ёки 952 нафарга ортган.

2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида ўқиш учун чет элга кетган республикамиз фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Тожикистон — 11 409 нафар
  • Россия — 7 301 нафар
  • Қирғиз Республикаси — 2 845 нафар
  • Туркия — 2 195 нафар
  • Жанубий Корея — 1 839 нафар
  • Қозоғистон — 1 372 нафар
  • Буюк Британия — 693 нафар
  • Хитой — 672 нафар
  • АҚШ — 486 нафар
  • БАА — 295 нафар
  • Бошқа давлатлар — 1 292 нафар.
#Таълим телеканали   #Мақола   #Талаба  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг