Олийгоҳлар Дарсликлар Хусусий мактаблар Олийгоҳ танлаш боти
Ўзбек ▾
O'zbekЎзбекРусскийIngliz tili
Янгиликлар

Марказий Осиё тарихи ҳақидаги машҳур китоб ўзбек тилига таржима қилинди

Марказий Осиё тарихи ҳақидаги машҳур китоб ўзбек тилига таржима қилинди

📝 Америкалик тарихчи ва журналист Фредерик Стар қаламига мансуб "Йўқолган тамаддун" ("Лост Enlightenment") номли ушбу китобда Марказий Осиё тарихи ва маданиятининг қадим даврлардан Темурийлар давригача бўлган тараққиёти кенг ёритилган.  

🔎 Айниқса, ИХ-XII асрларда минтақада кузатилган маданий ва илмий юксалиш жараёнига алоҳида эътибор қаратилган. Марказий Осиё тарихнинг ҳар бир даврида дунё тамаддунининг бешикларидан бири бўлиб келганига урғу берилган.

📚 Муаллиф ўз асарида Марказий Осиё цивилизациясининг шаклланиш ва ривожланиш босқичларини чуқур таҳлил қилиб, бу минтақанинг жаҳон илм-фани ва маданиятига қўшган улкан ҳиссасини фактлар асосида очиб берган.

Улашиш: Telegram Facebook
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлингБизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг Обуна бўлинг

Мавзуга оид