Янгиликлар 11/05/2025 Сиртқи таълимни тугатилиши хусусий университетларда контракт нархи кўтарилишига сабаб бўладими?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги 76-сон фармонига кўра, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилди. Яъни, 1 ярим ойдан кейин бошланадиган қабул жараёнларида сиртқига квота берилмайди.

Сиртқи таълимга қабул тугатилиши хусусий университетлар учун жиддий молиявий зарба бўлиши кутилмоқда.

Айниқса, уларнинг асосий қисми – 70% дан зиёди айнан сиртқи таълимдан даромад олиб келаётганини ҳисобга олсак, бу ўзгариш қуйидаги натижаларга олиб келиши мумкин:

➖ шартнома нархлари ошиши, харажатларни қоплаш ва фаолиятни сақлаб қолиш учун хусусий ОТМлар контракт суммаларини оширишга мажбур бўлади;

➖ талабалар сони камайиши, айниқса, ишлаб юрган ёки имконияти чекланган ёшлар олий таълимдан четлашиши мумкин;

➖ кечки ва масофавий таълимга талаб ортиши, чунки эндиликда альтернатив йўналиш сифатида фақат шу шакллар қолади;

➖ ОТМлар қайта ташкил этилиши – баъзи хусусий университетлар ўз таълим шаклларини ёки бизнес моделларини ўзгартиришга мажбур бўлади.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг