Репостлар 07/01/2025 Ўзбекистонликлар “Work and Travel” дастури доирасида Германияга ишга таклиф этилмоқда.

“Фериенжоб — Work and Travel” дастури бўйича Германияга 3 ойлик мавсумий ишларга рўйхатдан ўтиш бошланди. Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қабул жараёни агентлик ва Германиянинг “Novo Agency” ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Дастур 2025 йилнинг март-июнь ойларида ўтказилиб, унда қуйидаги соҳалар бўйича иштирок этиш мумкин:

  • ишлаб чиқариш;
  • саноат;
  • омборхона логистикаси;
  • қадоқлаш;
  • гастрономия.

Номзодлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак:

  • сиртқи таълимда ўқиётган бўлиши;
  • 18−35 ёш;
  • март-июнь ойлари оралиғида таътил даврига эга;
  • рус, инглиз ёки немис тилларини мулоқот даражасида билиш (сертфикат талаб этилмайди).

Дастурда битирувчи курс талабалари қатнаша олмайди. Мавжуд иш ўринлари сони 250 тани ташкил этади.

Иштирокларга 1450 евродан 1700 еврогача иш ҳақи берилади. Иш ҳафтасига 35−40 соат.

Бундан ташқари, қабул қилинганлар қуйидаги харажатларни қоплаш мавжуд:

  • ҳужжатлар тайёрланиши учун 500 евро;
  • виза 100 евро
  • авиачипта 400−450 евро атрофида;
  • турар-жой ва озиқ-овқат харажатлари.

Номзодлар ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Манба: https://t.me/XayrullaSattarov/6334

 

#Таълим телеканали   #Талаба   #Ўқишни кўчириш  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг