Репостлар 27/12/2024 Олий маълумотли мутахассислар учун Полшада 2 семестр давомида барча харажатлари тўлиқ қопланган ҳолда оъқиш имкони — The Lane Kirkland Scholarship дастури

Умумий маълумотлар
Полшадаги Leaders of Change Foundation жамғармаси 2025-2026-ўқув йилида The Lane Kirkland грант дастури учун Арманистон, Озарбайжон, Беларус, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Украина ва Ўзбекистондан бўлган номзодлар учун очиқ танлов эълон қилади.

Дастур бешта Полша академик марказларидан биридаги (Варшава, Краков, Врослав, Познан, Люблин) университетда икки семестр давомида бепул ўқиш ҳамда давлат, хусусий ва нодавлат ташкилотларда камида икки ҳафталик профессионал амалиёт ўташ имкониятини таклиф этади. Шунингдек, дастур давомида кенг қамровли тренинг ва семинарларда иштирок этиш имконияти берилади.

Грантлар ўз мамлакатларида ва минтақада демократия, иқтисодиёт ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга бефарқ бўлмаган олий маълумотли ёш лидерлар ва мутахассислар учун мўлжалланган. Танлов жараёнида энг муносиб номзодлар дастур тугагандан сўнг, дастур давомида олган билимларини ёки унинг бир қисми сифатида тайёрланган лойиҳани амалга ошириш учун ўз ватанига қайтишга қарор қилган мутахассислардир.

Дастур Полша-Америка Озодлик Жамғармаси томонидан ташкил этилган бўлиб, Полша Миллий Академик Алмашинув Агентлиги (НАWА) томонидан молиявий қўллаб-қувватланади. Дастур ҳеч қандай илмий даражага тенг деб ҳисобланмайди.

Мақбуллик шартлари
Номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

  • Кўрсатилган давлатлардан бирининг фуқароси бўлиши ва у ерда доимий яшаши керак (Арманистон, Озарбайжон, Беларус, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Украина ва Ўзбекистон);
  • Камида 4 йиллик бакалавр даражасига эга бўлиши керак;
  • 40 ёшдан ошмаслиги лозим;
  • Ўзининг соҳаси бўйича камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим;
  • Инглиз (камида Б2) ва поляк тилини (камида А1) етарли даражада билиши керак; (Интервьюда B2 даража инглиз тили ва А1 даража роляк тили йоки B2 роlyak тилида суҳбат қилинади);
  • Аввал грант орқали 6 ойдан кўп муддат давомида хорижда бўлиб қайтган номзодлар 2 йил танаффусдан кейин ҳужжат топшириши мумкин.

Киркланд гранти қуйидаги соҳа мутахассисларига тақдим этилади:

  • давлат хизматчилари, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари;
  • ҳуқуқшунос/адвокатлар;
  • тадбиркорлар;
  • бизнес, нодавлат ташкилотлар, маданият, таълим, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги менежерлар;
  • нодавлат ташкилотлари раҳбарлари, маданият ва фуқаролик фаолиятидаги аниматорлар;
  • академик ўқитувчилар;
  • журналистлар.
  • Муҳим: Ҳужжат топшириш жараёнида поляк тилини етарли даражада билмайдиган аммо бошқа мезонлар бўйича грант учун муносиб деб топилган номзодлар дастур ташкилотчилари томонидан берилган материаллар ёрдамида поляк тилини ўрганиши мумкин. 2025 йил июнь ойининг охирида поляк тили имтиҳонидан муваффақиятли ўтганидан сўнг уларга грант тақдим этилиши мумкин.

Фойдали томонлари

  • Барча харажатлар дастур ташкилотчилари томонидан қопланади:
  • 2 семестр давомида университет дарсларида бепул иштирок этиш ва академик маслаҳатчининг ёрдамидан фойдаланиш;
  • 22,500 Полша злотияси ($5,483) миқдоридаги стипендия (9 ойда 9га бўлиб тўланади);
  • Полшада турар-жой билан таъминланади (дастур давомида: 9 ой)
  • Тиббий суғурта, фавқулодда вазиятларда даволаниш харажатлари ва фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси;
  • Полшага бориш ва қайтиш авиачипта харажатлари (келишилган миқдоргача) ва жамоат транспорти карталари;
  • Виза харажатлари;
  • Тадқиқот материаллари;
  • Таништирув курсида ва бошқа грант соҳиблари билан Полшанинг турли шаҳарларида учрашувларда иштирок этиш;
  • Поляк тили курси (октябрь-июнь).

Ҳужжат топшириш
1. Онлайн ариза шакли тўлдирилади:

Батафсил шахсий маълумотлар;
Activity бўлими:
Номзоднинг сўнгги 3 йилдаги ютуқлари, амалга оширган профессионал лойиҳалари, чоп этилган мақола, китоб, тақризлари ва бошқа маълумотлар сўралади (умумий 3900 белгидан ошмаслиги керак);
Prosposed Program Plan бўлими:
Номзод, ушбу бўлимда дастурда иштирок этишни исташининг сабаблари; дастур якунида тайёрланадиган илмий диссертациянинг контурини, шунингдек дастур давомида амалга оширадиган лойиҳа таклифларини ва Полшада олинган билимлардан фойдаланиш режаларини тақдим этиши лозим (4000-6000 белгилар бўш жой билан);
2. Иккита тавсиянома (поляк йоки инглиз тилида). Тавсияномада номзоднинг профессионал салоҳият ва малакаси, келгусида ўз соҳасида ишлаши ва ўсишга эриша олиши кўрсатилиши керак;

3. Бакалаврлик йоки магистрлик дипломи (ёки PhD дипломи) нусхаси.

Онлайн ариза шакли тўлдирилгандан сўнг, автоматик тарзда тизимда ариза қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади.

Манба: https://t.me/grantgouz/7407

#Талаба   #Четда таҳсил олиш  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг