Янгиликлар 28/01/2025 Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади

   Туркий давлатлар халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида Президент қарори (ПҚ-24-сон, 25.01.2025 й.) қабул қилинди. Мазкур университет халқаро стандартларга мувофиқ замонавий кадрларни тайёрлаш мақсадида нодавлат олий таълим ташкилоти сифатида фаолият юритади.

Асосий маълумотлар

  • Таълим йўналишлари: Университетда муҳандислик, қурилиш, логистика, ахборот технологиялари ва дастурлаш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, иқтисодий ва ижтимоий соҳалар бўйича олий маълумотли мутахассислар тайёрланади.
  • Халқаро ҳамкорлик: Университет Республика Олий таълим кенгаши ва Туркия Олий таълим кенгашининг муассислигида ташкил қилинади.
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчаси, 3 ва 3а-уй манзилларида жойлашган Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент солиқ техникумининг бино ва иншоотларида жойлашади. Бинолардан текин фойдаланиш имконияти берилади.
  • Молиявий шартлар: Университетда таълим тўлов-контракт асосида ташкил этилади, қабул параметрлари ва тўлов-контракт миқдори Университет томонидан белгиланади.

Университетнинг мақсади
   Туркий давлатлар халқаро университети нафақат замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган кадрларни етиштиришга, балки туркий давлатлар ўртасидаги маданий, илмий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Манба: Prezident.uz

#Таълим телеканали   #Талаба  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг