Янгиликлар 25/11/2024 Нодавлат боғча ва мактаблар 2030 йилгача барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинди

"Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди

Қарор билан 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:

➖ барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;

➖ унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.

Шунингдек, 2030 йил 1 январга нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг қуйидаги Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товар жиҳозларига божхона тўловлари тўланмайди (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно):

➖ замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари;

➖ компьютер техникаси ва дастурий маҳсулотлар;

➖ ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар.

2025 йил 1 январдан бошлаб:

➖ нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга "А-2" ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;

➖ давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.

#Таълим телеканали   #Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг