Репостлар 28/01/2025 2025 йилнинг 1-ярмида чет тилидан кўзи ожизлар учун махсус имтиҳонлар ҳақида маълумот

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш учун кўзи ожиз (I ва II гуруҳ) талабгорлар учун махсус тест синовлари 2025 йилнинг январь, март ва май ойларида ўтказилади. Қуйида ушбу жараён ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилган.

Январь:

  • Рўйхатга олиш: 2–30 январь
  • Тўлов муддати: 31 январь
  • Тест санаси: 15 февраль

Март:

  • Рўйхатга олиш: 1–27 февраль
  • Тўлов муддати: 28 февраль
  • Тест санаси: 14 март

Май:

  • Рўйхатга олиш: 1–29 апрель
  • Тўлов муддати: 30 апрель
  • Тест санаси: 14 май

Рўйхатдан ўтиш ва тест жараёни

  1. Талабгорлар my.gov.uz платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтадилар.
  2. Рўйхатдан ўтишда ўзларига қулай ҳудудни танлаб, ушбу ҳудудда имтиҳон топшириш имкониятига эга бўладилар.
  3. Тестлар бир босқичда, компьютер ёрдамида ўтказилади.

Махсус имтиёзлар
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, ногиронлиги бўлган болалар учун тўлов нархига 50% чегирма қўлланилади.

  • Асл нарх: 506 250 сўм
  • Чегирма билан: 253 125 сўм

Эслатма

  • Тест синовлари фақат юқоридаги тоифаларга кирувчи талабгорлар учун мўлжалланган.
  • Ҳукумат топшириқлари ва талабгорлар сонига қараб тест саналари ўзгариши мумкин.

Манба: https://t.me/oliygoh_grantlar/8449

#Таълим телеканали   #Ўқувчи   #Имтиҳон  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг