Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Савол: Хорижий олий таълим муассасасига топшириш учун апостил талаб этилди, у қандай олинади?
Жавоб: Апостил қўйдириш орқали Гага конвенциясининг барча иштирокчилари томонидан ҳужжатни тасдиқлаш бошқа талаб этилмайдиган қонунийлаштириш усули бўлиб, бунда ҳужжатдаги имзо ва муҳрнинг ҳақиқийлиги текширилади. Таълим тўғрисидаги ҳужжатлар хусусан мактабни якунлаганлиги тўғрисидаги шаҳодатномаларга апостил олиш зарур бўлади. Апостил олиш учун эса давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки электрон давлат хизматлари портали орқали мурожаат юбориш, шунингдек бевосита Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига мурожаат қилиш орқали ушбу хизматдан фойдаланишлари мумкин бўлади.
#Мақола