Мақолалар 17/03/2025 Хусусий мактабда бепул таълим олиш мумкинми?

Савол: Хусусий мактабда бепул таълим олиш мумкинми?

Жавоб: Албатта мумкин Вазирлар Маҳкамасининг 80-сонли қарори билан хусусий таълим ташкилотлари учун лицензия таълим шартлари белгиланган. Ана шу талабларнинг бири эса ўқувчилар сонинг камида 10% миқдорида ижтимоий ҳимоя рестерига киритилган оила фарзандларининг бепул таълим олиши ҳисобланади.

Агар сизнинг оилангиз ушбу рестерга кирган бўлса, фарзандингизни уйингиз яқинидаги хусусий таълим муассасасида бепул таълим олишига эришингиз мумкин. Бунда ягона шарти ушбу мактаблар томонидан махсус синовлар ўтказилади, ушбу синовлардан муваффақиятли ўтгандан кейин хусусий  мактабда бепул ўқишлари мумкин бўлади.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг