Янгиликлар 18/04/2025 Абитуриентлар учун расмий 41 имтиёз тури эълон қилинди

Ўқишга киришда 41 турдаги имтиёз мавжуд

Давлат қабул комиссиясининг 2022 йил 29 декабрдаги 10-сонли баёни асосида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига киришдаги расмий имтиёзлар рўйхати тасдиқланди. Имтиёзлар абитуриентнинг ижтимоий ҳолати, касбий ютуқлари ёки қонунчиликдаги алоҳида тоифага мансублигига қараб берилади.

Имтиёзлар қандай турларга бўлинган?

1. Имтиҳонсиз қўшимча давлат гранти асосида қабул (15 та имтиёз) Масалан:

Ҳарбий хизматда ҳалок бўлганлар фарзандлари;

Халқаро олимпиада ғолиблари;

"Зулфия", "Ниҳол", "Мард ўғлон" мукофоти соҳиблари.

2. Имтиҳонсиз базавий тўлов-контракт асосида қабул (4 та имтиёз) Масалан:

Президент мактаблари, ихтисослашган мактаблар битирувчилари;

Техникумни муваффақиятли тамомлаганлар.

3. Маълум фан бўйича имтиҳондан озод этилиб балл бериш (5 та имтиёз) Масалан:

Чет тили бўйича сертификати борларга максимал балл;

Республика фан олимпиадалари ғолиблари.

4. Қўшимча балл бериш асосидаги имтиёзлар (2 та имтиёз) Масалан:

“Темурбеклар мактаби” битирувчилари;

Ҳарбий мусиқа академик лицейи битирувчилари.

5. Қўшимча квота доирасида танловда иштирок (12 та имтиёз) Масалан:

Ногиронлиги бўлган абитуриентлар;

Чин етимлар;

Ҳарбийлар, ички ишлар, божхона, гвардия ходимлари фарзандлари.

6. Бошқа қўшимча имтиёзлар (3 та имтиёз) Масалан:

“Заковват” интеллектуал ўйини ғолиблари;

Адлия техникуми битирувчилари.

📄 Тўлиқ реестр: “Давлат ОТМларига кириш учун имтиёзлар реестри” PDF ҳужжатида келтирилган Имтиёзлар реестри.пдф

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг