Янгиликлар 30/05/2025 Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Тергов фаолияти” йўналишига қабул учун рухсатномалар эълон қилинди

Жорий йил 1 июнь (якшанба) куни Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатининг “Тергов фаолияти” йўналишига ўқишга кириш учун махсус психологик танлов ҳамда ёзма имтиҳон (диктант) ўтказилади. 

 Имтиҳонлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 1 сменада ташкил этилади.

👨🏻‍💻 Талабгорлар қачон, қандай имтиҳонда иштирок этиши ва  абитуриент рухсатномасини юклаб олиши учун ҳавола👇

https://my.uzbmb.uz/service/63

❗️ Талабгорларни киритиш 8:30 дан 9:30 га қадар шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома орқали амалга оширилади. 9:30 дан кеч келган талабгорлар тест синовига киритилмайди!

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
ТАЪЛЛУҚЛИ ЯНГИЛИКЛАР