Репостлар 10/01/2025 Сингапурнинг нуфузли университетларидан бири Нанянг Технология университетида бакалавр босқичини тўла молиялаштирилган ҳолда ўқиш имкониятини берувчи Nanyang Scholarship дастури

Умумий маълумотлар

Сингапур давлатининг нуфузли Nanyang Технолойига университетида бакалавр босқичида ўқимоқчи бўлган талабаларни қўллаб-қувватлаш учун университет томонидан Nanyang Scholarship дастури ташкил этилган. Ушбу дастурда дунёнинг барча давлатларидан келган ҳар томонлама фаол, юқори академик кўрсаткичга, қолаверса, лидерлик қобилиятига эга бўлган талабалар иштирок этиши мумкин.

Дастурга қабул қилинган талабалар ушбу университетда бепул ўқиш билан бирга, яшаш ва турар жой харажатлари учун йиллик стипендиялар билан таъминланадилар.

Мақбуллик шартлари

Дастурда иштирок этиш учун номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

  • Дастурда барча давлат фуқаролари қатнашиши мумкин;
  • Номзод университетнинг тўлиқ кундузги (full-time) бакалавр босқичига қабул қилинган бўлиши ёки ушбу бакалавр курсларининг талабларига жавоб бериши керак;
  • 12 йиллик таълимни (ёки эквивалент) тугаллаган бўлиши шарт;
  • Юқори академик кўрсаткич (камида GPA 3.5) ва кучли етакчилик қобилиятига эга бўлиши лозим.

Эслатма! Талаблар йўналишга қараб фарқ қилиши мумкин, ариза топширишдан олдин ҳар бир йўналиш талаблари билан алоҳида танишиб чиқиш зарур.

Фойдали томонлари

Дастурга қабул қилинган талабалар қуйидаги имтиёзларга эга бўлади:

  • Ўқиш контракт тўловидан озод этилади;
  • Яшаш харажатлари учун йиллик $6500 стипендия берилади;
  • Турар-жой учун йиллик $2000 миқдоргача маблағ билан таъминланади;
  • Саёҳат гранти талабларига асосан $7,500 гача моддий ёрдам берилади;
  • Компьютердан фойдаланиш учун бир марталик $1750 маблаққа эга бўлади.

Дастурнинг манфаатли томонлари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

Ҳужжат топшириш

Дастурда иштирок этиш учун номзодлар аввал университетнинг бакалавр курсларидан бирига ариза топшириши керак. Ариза топшириш нархи $25.

Шундан кейин дастур учун онлайн ариза топширилади.

Ариза топширишда керакли ҳужжатлар:

  • Паспорт ўлчамидаги шахсий сурат;
  • Тавсиянома;
  • 300 сўздан иборат иншо.

Ариза топшириш жараёни якунлангандан 2 ой кейин сараланган номзодлар билан интервью ўтказилади.

Муҳим тафсилотлар

  • Кимлар учун

Ўрта маълумотли (мактаб/коллеж битирувчиси), Бакалавр талабаси , Олий маълумотли (бакалавр), Магистр талабаси, Олий маълумотли (магистр), PhD талабаси , Фалсафа фанлари доктори

  • Дастур тили

Инглиз тили

  • Ёш чегараси

Чегараланмаган

  • IELTS талаби

минимум 6

Манба: https://t.me/grantgouz/7475

#Янгиликлар   #Талаба   #Четда таҳсил олиш  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг