Умумий маълумотлар
The Future Leaders Assembly Indonesia 2025 дастури бу 2025 йил 11-14 апрель кунлари Индонезиянинг Бали шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашув бўлиб, ушбу дастур бутун дунё бўйлаб ёш етакчилар, сиёсатчилар, тадбиркорлар, фаоллар, ўқитувчилар ва талабаларни ўз ичига олган фаол иштирокчилар гуруҳини бирлаштиришга қаратилган. Конференция доирасида қуйидаги масалаларга урғу берилади:
- Youth Empowerment (Ёшларни қўллаб-қувватлаш);
- Fostering Innovation (Инновацияни ривожлантириш);
- Building Global Networks (Глобал алоқаларни шакллантириш);
- Promoting Sustainable Development (Барқарор ривожланишни рағбатлантириш).
Конференцияда уч категория бўйича иштирок этиш мумкин:
- Fully Funded Application (Харажатлари тўлиқ қопланади-20 ўрин);
- Self-Funded Application (Харажатлари қопланмайди -50 ўрин);
- Partial Funded Application (Харажатлари қисман қопланади-30 ўрин).
Дастурга аризалар 2025 йил 28 февралгача қабул қилинади.
Мақбуллик шартлари
Дастурда қатнашиш учун қуйидаги талаблар мавжуд:
- Барча давлат фуқаролари қатнашишлари мумкин;
- Ўз жамияти ва дунёнинг барқарор ривожланиши бўйича ўзларининг фикрлари ва ғоялари билан ажралиб турадиган етакчи номзодлар дастурга ариза топширишлари мумкин;
- Саралаш жараёнида номзодларнинг етакчилик қобилияти, карераси, амалга оширган ишлари, мақсадлари ва барқарор келажак бўйича фикрларига алоҳида эътибор қаратилади;
- Конференцияда қатнашиш учун ёш, йўналиш ва мутахассислик бўйича чегара қўйилмаган;
- Дастурда тил талаблари қўйилмаган, лекин дастур инглиз тилида олиб борилгани учун тил билиш ҳам муҳим ҳисобланади.
Фойдали томонлари
Fully Funded категориясига қабул қилинган иштирокчилар қуйидаги имкониятларга эга бўлади:
- Йўл харажатлари қопланади;
- Турар-жой билан таъминланади;
- Конференция томонидан овқатланиш ташкил қилинади;
- Конференция материалларини тўлиқ қўлга кирита олиш имкони мавжуд бўлади.
Эслатма! Қисман молиялаштириладиган (Partial Funded) категорияда ҳам ушбу имкониятлар мавжуд, фақат йўл харажатлари тўлаб берилмайди. Self-Funded категориясида эса харажатлар номзодлар томонидан қопланади.
Ҳужжат топшириш
Дастурга уч категория бўйича ариза топшириш мумкин:
- Fully Funded Application (Харажатлари тўлиқ қопланади-20 ўрин);
- Self-Funded Application (Харажатлари қопланмайди -50 ўрин);
- Partial Funded Application (Харажатлари қисман қопланади-30 ўрин).
Дастурга қабул жараёни 2025 йил 28 февралгача давом этади.
Fully Funded Application категориясига ушбу ҳавола орқали ариза топшириш мумкин.
Self-Funded Application категориясига ушбу ҳавола орқали ариза топшириш мумкин.
Partial Funded Application категориясига ушбу ҳавола орқали ариза топшириш мумкин.
#Таълим телеканали