Академик мобиллик – талаба ёки ўқитувчиларнинг мамлакатидаги ёки хориждаги ОТМларда келишув асосида маълум муддат ўқиш ёки дарс беришини англатади.
Мобил талабалар, асосан, 2 гуруҳга бўлинади:
эркин ҳаракатланувчилар – бундай турдаги талабалар ўз хоҳиш ва ташаббуслари билан таълим олиш учун бошқа ҳудудларга боришади;
дастур доирасидаги талабалар – бунда ОТМнинг ўзи ёки унинг бирор факультети бошқа ОТМ билан келишган ҳолда талабалар учун ўзаро алмашинув дастурларини амалга оширади. Дастурлар миллий ва халқаро даражада ҳам бўлиши мумкин.
Талабалар маълум муддат бошқа бир ОТМда ўқиши учун энг катта имконият – талаба алмашинув дастурлари ҳисобланади.
Бунда талаба ўзи ўқиётган ОТМ билан ҳамкор бўлган хориж ёки бошқа вилоятдаги ОТМларидан бирида маълум муддат ўқиб қайтиши мумкин.
Алмашинув дастурлари қисқа – 1 ҳафтадан 3 ойгача, узоқ – 6 ойдан бир йилгача бўлиши мумкин.
Талабаларни ўзаро алмаштириш дастури – бу турли таълим муассалари ўртасида талабаларни ўзаро маълум муддатга алмаштириш бўйича тузиладиган келишувдур. Бу каби дастурлар олийгоҳ талабаларини 1 ёки 2 ўқув семестри давомида хорижда ўқиш имконини беради. Талабалар алмашинуви олийгоҳлар орасида тузилган ҳамкорлик шартномалари асосида амалга оширилади.
Бу орқали талаба бошқа вилоят ёки хорижий ОТМда билим алмашиш имкониятига эга бўлади.
Манба: https://t.me/OTM_Minbari/50344
#Янгиликлар #Таълим телеканали #Талаба #Ўқишни кўчириш