Қуйидагилар мумкин:
- Бошқа вилоятга турмушга чиққани сабабли ўша ҳудудга ўқишини кўчириши (ўзининг йўналишига ёки мос ва турдош йўналишга кўчириши, хохласа таълим шаклини ҳам ўзгартириб кўчириши ҳам мумкин);
- Ота-онаси ёки турмуш ўртоғи давлат хизматчиси бўлиб, уларнинг доимий иш койи бошқа вилоятга кўчирилгани сабабли (бунда ҳам юқоридаги сингари шаклларда перевод қилиш мумкин);
- Фақатгина давлат олийгоҳидан бошқа давлат олийгоҳига узрли сабабга кўра тегишли тартибда кўчира олиш.
Қуйидагилар мумкин эмас:
- Ички перевод (бир олийгоҳ ичида таълим йўналишини ёки таълим шаклини ўзгартириш);
- Бир ҳудуд доирасида бошқа олийгоҳга кўчириш (масалан бир вилоятдаги бошқа олийгоҳга ўқишни кўчириш);
- Хорижий ёки республика ҳудудидаги уларнинг филиалларидан ўқишни кўчириш;
- Давлат олийгоҳларидан хусусий олийгоҳларга ўқишни кўчириш;
- Хусусий олийгоҳлардан давлат олийгоҳларига ўқишни кўчириш;
- Хусусий олийгоҳлар ўртасида ўзаро ўқишни кўчириш ҳаракатлари;
- Хусусий олийгоҳ билан боғлиқ ҳар қандай ўқишни кўчириш жараёнлари;
- Хориждан давлат ёки хусусий олийгоҳларга ўқишни кўчириш.
ИЗОҲ: Қишки қабул жараёнларида ўқишни кўчириш ҳеч қандай махсус имтиҳонлариз ўтказилади. Тақдим этилган ҳужжатлар вазирлик комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, шунга асосан хулоса берилади.
Манба: https://t.me/Jafarxon_Isaxonov/48
#Талаба
#Ўқишни кўчириш