Мақолалар 01/11/2024 Тўланган контракт суммасининг 12 фоизини қайтариб олиш учун нима қилиш керак?

Тўланган контракт суммасининг 12 фоизини қайтариб олиш учун нима қилиш керак?

Биринчи навбатда,  ўзининг, турмуш ўртоғининг ёки фарзандларининг контрактларини тўлаётган шахс давлат ишчиси ёки қайсидир хусусий секторда расмий иш фаолият юритувчи ходим бўлиши лозим. Сабаби,  айни пайтда Ўзбекистон ҳудудида даромад солиғи 12 фоизни ташкил қилади. Яъни ҳар бир давлат ишчиси ёки қайсидир хусусий секторда расмий иш фаолият юритувчи ходим олаётган ойлигидан 12 фоиз ушлаб қолинади. 

Иккинчидан, солиқ чегирмасини олиш учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилган бўлиши талаб этилади:

•  ўз маблағлари;

•  жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;

•  юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари.

Тўлов иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин.

Солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун қуйидагилар тақдим этилади:

•  тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;

•  банк билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;

•  ОТМ ҳисоб рақамига пул мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

•  паспорт нусхаси ва талабанинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.

Ҳуқуқий асос: lex.uz/docs/-4674902

Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР