Янгиликлар 24/02/2025 "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари АҚШда ўтказилган миллий либослар фестивалида иштирок этди!

   "Эл-юрт Умиди" жамғармаси стипендиатлари, АҚШнинг жойлашган “Colorado State University” талабалари Муродова Моҳинур, Убайдуллаева Гулҳаё, Баҳодирова Мадина, Ҳайитбоева Ирода, Абдуллаева Шаҳина ҳамда Равшанбекова Шаҳиналар 22 февралда бўлиб ўтган "World Unity Fair" фестивалининг миллий кийимлар намойишида Ўзбекистон номидан иштирок этишди.

   Фестиваль давомида ўзбек тилида қўшиқлар ҳам жаранг сочди ва университет талабалари ҳамда маҳаллий аҳоли барча миллатларнинг урф-одатлари, анъаналари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.

   Иштирокчилар ва аҳоли томонидан ўзбек миллий атласларини жуда катта қизиқиш билан қарши олинди ҳамда Ўзбекистонга саёҳат қилиш режалаштирганликларини маълум қилишди.

Маълумот учун: Ўзбек миллий урф-одатлари, таомларимиз, миллий куй-қўшиқлар ва қадриятларимизни тарғиб қилувчи тадбирлар дунёнинг кўплаб мамлакатларида “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари томонидан ўтказиб келинмоқда.

#Таълим телеканали   #Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг