Бугунги кунда чет элда таҳсил олаётган ёшларимиз сони ошиб бормоқда. Маълумотларга кўра, 2024 йил 10-октябрь ҳолатида 150,5 минг нафар юртдошларимиз дунёнинг турли давлатларида таълим олмоқда. Бу рақам билан 2024 йилда ўзбекистонлик ёшлар чет элда таълим олиш бўйича жаҳонда 3-ўринда қайд этилган. Жанубий Кореяда таҳсил олаётган талаба ёшларимиз сони ҳам кўпаймоқда. Шу жумладан, 2023 йилдаги статистика маълумотларига қараганда, Жанубий Кореяда таълим олаётган чет давлат талабалари сони бўйича ҳам ўзбекистонликлар 3-ўринни банд этган. Мос равишда бугунги кунда Жанубий Кореяда талаба бўлишни хоҳловчи абитуриент ёшларимиз сони кўпайиб боряпти. Қуйида Жанубий Кореяда ўқиш учун 6 та энг машҳур бепул гранд дастурлари ва уларнинг талаблари ҳақида тўлиқ маълумот беришга ҳаракат қиламиз.
Global Korea Scholarship (ГКС)
GKS Кореяда ўқишни хоҳловчи талабалар харажатларини тўлиқ қопловчи грант дастури бўлиб, қуйидагиларни молиялаштиради:
ГКСга топшириш учун талабгордан инглиз тили (IELTS) ёки корейс тили халқаро сертификати (ТОПИК) талаб этилади. Бундан ташқари, бу дастур орқали нафақат бакалавриат, балки магистратура, докторантурага ҳам ҳужжат топшириш мумкин.
Топшириш усули икки хил:
Элчихона орқали топшириш. Яъни бунда абитуриентлар ўз мамлакатларидаги Жанубий Корея элчихонаси орқали ҳужжатларини 3 тагача унверситетга топшириши мумкин. Элчихона томонидан саралаш бошқичи ўтгач, номзодларнинг ҳужжатлари университетларга юборилади.
Университет орқали грант қўлга киритиш. Бунда абитуриентлар ҳужжатларни тўғридан-тўғри университет эмаил манзилига юбориб, грантни қўлга киритиши мумкин бўлади.
Ҳар бир университетнинг қабул муддати ҳар хил бўлиши мумкин. Шу сабабдан топшираётганда муддат ва йўналиш турларига эътиборли бўлиш талаб этилади. ГКСга 2018 йилда биргина магистратура ва докторантура учун 138 та мамлакатдан 665 минг нафар талаба топширган. Бакалавриат эса бу дастурда энг кўп номзод топширадиган босқич ҳисобланади.
Талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати қуйидагича:
Korean Government Scholarship Program (KGSP)
Бу ҳам ГКСга ўхшаш бўлиб, худди шундай имкониятларни тақдим этади. Ҳужжат тайёрлаш жараёни ҳам деярли бир хил. Кореядаги кўплаб унверситетлар ушбу дастур билан ҳамкорлик қилади.
Korean Foundation Scholarship. Бу дастур Корея ва Корея маданиятига оид тадқиқот олиб бормоқчи бўлганлар учун мўлжалланган бўлиб, ўқиш харажатлари қоплаб берилади.
Research Грандсдастури ҳам тадқиқот олиб борувчилар учун мўлжанлланган. IT, муҳандислик, биология ва ижтимоий фанлар соҳаларида оммалашган.
Korean Language Training Program. Дастур айнан корейс тилини ўрганувчилар учун мос, у орқали корейс тилини молиялаштирилган ҳолда ўрганиш мумкин. Бу дастур ГКС каби дастурларда ҳам талабаларга ўқув йили бошланишидан аввал корейс тилини яхши ўрганиш имкониятини тақдим этади.
University Scholarship. Бу Корея университетлари томонидан талабаларга ажратиладиган грантлар бўлиб, сертификат даражаси ва таълим жараёнидаги талаба фаоллигидан келиб чиқиб бериладиган грант ҳисобланади. Асосан Seoul миллий университети, KAIST (Korea Advanced Institut of Science and Technology, Ёнсеи University, Ewha Women’s University каби унверситетлар томонидан тақдим этилади.
Жанубий Кореяда ўқиш учун грант ва стипендиялар ҳақида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги расмий ва ишончли вебсайтлардан фойдаланишингиз мумкин.
Study in Korea (studyinkorea.go.kr) GKS ҳақида барчамаълумотлар: ариза топшириш жараёни, университетлар рўйхати ва талаблар.
Korean Embassy in Uzbekistan. Ўзбекистондаги Корея элчихонасининг расмий сайти. ГКС ҳақида маҳаллий эълонлар ва элчихона орқали топшириш бўйича маълумотлар.
NIIED (National Institute for International Education) ГКС дастурини бошқарувчиташкилот. Янги эълонлар ва стипендиялар статистикаси.
Корея университетлари стипендиялари
Seoul National University (СНУ): http://en.snu.ac.kr – университет томонидан тақдим этиладиган стипендиялар ва GKS дастури.
KAIST (Korea Advanced Institute of Science and Technology): https://www.kaist.ac.kr – IT ва техника соҳаларидаги грантлар.
Yonsei University: https://www.yonsei.ac.kr – Хорижий талабалар учун молиявий ёрдам ва стипендиялар.
Ewha Womans University: https://www.ewha.ac.kr – хотин-қизлар учун махсус грант ва стипендия имкониятлари.
Ушбу сайтларда грантлар, талаблар, қабул очилиш саналари, керакли ҳужжатлар, йўналишлар ва ариза топшириш муддатлари ҳақида тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.
#Таълим телеканали