Репостлар 15/02/2025 Мустақил изланувчиликка ҳужжатлар топшириш қачондан қачонгача давом этади?

   2025 йил учун стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурага ҳужжат қабул қилиш муддатлари жорий йил 10 ноябрга қадар, кириш имтиҳонларини ташкил этиш эса 30 ноябрга қадар узайтирилди.

   ОТМ ва илмий ташкилотлар талабгорларнинг мустақил изланувчиликка ҳужжатларини ҳар йили 4 марта юбориш мумкин: сентябрдан-октябргача, январдан-февралгача, апрелдан-майгача, июлдан-августгача бўлган даврларда қабул қилиши мумкин бўлади.

   Мустақил изланувчиликга ҳужжат топширишга чет тили сертификати шарт эмас.

Керакли ҳужжатлар:

  • Ариза; 
  • Розилик хати;
  • Қисқача биографик маълумот (объективка - наъмуна 3.5 шакл бўйича ўзбекча шаклда); 
  • Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун, ишламаса шарт эмас);
  • Олий таълим муассасаси магистратура дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлиги (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот (мутахасислик дастурлари бўйича) тўғрисида диплом нусхаси; 
  • Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (камида 1 та мақола ва 2 та тезис); 
  • Иш жойидан тавсифнома (Мустақил изланувчилар учун); 
  • Паспорт нусхаси;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳужжат нусхаси (мавжуд бўлса).

   Барча ҳужжатлар pdf шаклида тайёрланиб Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизими http://daraja.ilmiy.uz ёки my.gov.uz орқали рўйхатдан ўтган ҳолда юборилади.

Манба: https://t.me/c/2474680634/222

#Таълим телеканали  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг