Қуйидаги педагог кадрларга малака тоифаси (лавозими) аттестациядан ўтказилмасдан берилади:
1. Мактабгача таълим ташкилотлари жисмоний тарбия йўриқчилари:
- Туман (шаҳар) босқичи ғолибини тайёрлаган — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими).
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолибини тайёрлаган — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими).
- Халқаро ва республика босқичи ғолиби ёки совриндорларини тайёрлаган — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).
2. Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари:
- Туман (шаҳар) босқичи ғолибини тайёрлаган — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими).
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолибини тайёрлаган — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими).
- Халқаро ва республика босқичи ғолиби ёки совриндорларини тайёрлаган — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).
3. Жисмоний тарбия фан олимпиадаси ва "Беш ташаббус олимпиадаси" иштирокчилари:
- Туман (шаҳар) босқичи ғолиблари ёки совриндорларини тайёрлаган — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими).
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари ёки совриндорларини тайёрлаган — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими).
- Халқаро ва республика босқичи ғолиблари ёки совриндорларини тайёрлаган — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).
4. Халқаро фан олимпиадалари совриндорларини тайёрлаган ўқитувчилар:
- Халқаро математика (ИМО), физика (ИПҳО), кимё (ИЧО), биология (ИБО) ва информатика (ИОИ) олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотлари педагог кадрлари — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).
5. Узлуксиз 15 йил ишлаган олий малака тоифасидаги ўқитувчилар:
- Олий малака тоифасига эга бўлиб, уни 15 йил давомида узлуксиз сақлаб келган педагог кадрлар — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).
#Таълим телеканали
#Мақола
#Кутубхона