Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2024 йилдаги «Мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида«ги ВМҚ-867-сон қарори қабул қилинди.
21.06.2024 йилдаги ПҚ-231-сон Президент қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб узлуксиз касбий ривожланиш вертикал тизими (вазирлик — малака ошириш муассасаси — таълим ташкилоти) жорий этилади. У мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларининг касбий эҳтиёжлари ва малака тоифасидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган таълим дастурларига асосланган.
Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимлари учун ишдан ажралган ҳолда ҳар беш йилда бир марта ўтказиладиган малака ошириш курслари ташкил этилади.
Раҳбар кадрлар учун малака ошириш курслари менежерлик ўқув курслари асосида, педагог кадрлар ва мутахассислар учун эса уларда замонавий малакаларни шакллантиришга қаратилган вариатив (танлов) ва инвариант (мажбурий) модуллардан иборат таълим дастурлари бўйича ташкил этилади.
Ҳужжат билан Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожланишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди:
Узлуксиз касбий ривожланишнинг асосий вазифалари:
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинди ва 2024 йил 23 декабрдан кучга кирди.
Манба: https://t.me/yuz_official/55428
#Янгиликлар #Кутубхона