Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда "Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази" давлат муассасаси ҳамкорлигида тадбир ташкил этилиб, унда Тошкент шаҳар талабаларининг 100 га яқин вакиллари иштирок этди.
Форумда тадбир иштирокчиларига сунъий интеллектнинг имкониятлари ва уни фрилансингдаги рўли ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Марказ ходим экспертлари сунъий интеллектнинг фрилансерлар учун қай тарзда фойдали бўлиши, уларнинг ишини қандай осонлаштириши ва янги имкониятларни яратиши ҳақида таъкидлаб ўтдилар.
Шунингдек, форумда муҳокама қилинган асосий мавзулардан бири сунъий интеллектнинг ривожланиши бўлди. Ёшларга сунъий интеллектни ўз ишларига интеграция қилиш ва бу технологиядан самарали фойдаланиш бўйича маслаҳатлар берилди.
#Таълим телеканали #Янгиликлар