Мақолалар 30/05/2025 Тадқиқотчи-олимлар учун академик илмий изланишларни такомиллаштириш бўйича бепул ўқув дастурига старт берилди!

Инновацион ривожланиш агентлиги ташаббуси билан Жаҳон банкининг “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” (МУНИС) лойиҳасининг молиявий кўмагида тадқиқотчи-олимлар учун бепул “AI-Enhanced Academic Research and Writing Assistant” ўқув дастурининг саралаш босқичлари бошланди.

Лойиҳа мақсади:

Тадқиқотчи-олимларнинг сунъий интеллект технологиялари орқали академик ёзув, адабиётлар ва маълумотлар таҳлилини тизимлаштириш бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантирган ҳолда тадқиқотлар самарадорлигини оширишга қаратилган.

Ўқув дастурида қатнашиш учун қўйиладиган талаблар:

1. Дастурда иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш;

2. Инглиз тили Б1 даражада бўлиши;

3. Илмий тадқиқот натижалари ва ишланмаларига эга бўлиши;

Ўқув шакли:

Иштирокчилар 4 ой мобайнида ҳафтада 2 марта онлайн ва офлайн шаклда мустақил таълим ҳамда менторлар билан workshop ва мастер-класс шаклида машғулотларда иштирок этадилар.

Танлов 2 босқичда ўтказилади:

1-босқич – ариза топшириш;

2-босқич – инглиз тилида онлайн суҳбатдан ўтиш.

Аризаларни топшириш жорий йил 20 июнь санасига қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Танловда иштирок этиш учун ариза қолдириш:

👉 https://shorturl.at/r0WbL

Батафсил маълумот учун:

+998933225689

+998951705995

📧:englishforscience@gmail.com

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг