Янгиликлар 02/11/2024 Малака синовлари ўтказиладиган саналарга ўзгартириш киритилди

Малака синовлари ўтказиладиган саналарга ўзгартириш киритилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари педагогларини малака синовларидан ўтказиш саналари белгиланган.

Аттестацияда иштирок этувчи номзод педагоглар томонидан юборилган мурожаатларни хатловдан ўтказиш натижасида айрим фанлардан ўтказиладиган малака синов кунларига ўзгартириш киритилди.  (https://t.me/uztdi/9105)

Хусусан:

➖ 11-12 ноябрда ўтказилиши белгиланган Немис тили, Француз тили фанлари синов жараёнлари 18 ноябрь кунига;

➖ 13 ноябрда ўтказилишни белгиланган Мусиқа маданияти фани синов жараёнлари 18 ноябрь кунига;

➖ 14 ноябрда ўтказилиши белгиланган Жисмоний тарбия фани синов жараёнлари 18 ноябрь кунига;

➖ 15 ноябрда ўтказилиши белгиланган Қорақалпоқ тили ва адабиёти, Қорақалпоқ тили (Давлат тили) фанлари синов жараёнлари  19 ноябрь кунига кўчирилди.

#Таълим телеканали   #Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг