Янгиликлар 11/01/2025 Фуқаролар асосан қандай масалаларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига мурожаат қилмоқда?

   2024 йилда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ишонч телефони (71-202-09-09) орқали фуқаролар томонидан жами 75 945 та қўнғироқ қабул қилинган. Бу қўнғироқларнинг 74 838 тасига Cалл-марказ операторлари томонидан дарҳол тегишли маълумот ва жавоблар берилган. Қолган 1 107 та мурожаат эса вазирликнинг тегишли бошқарма ва бўлимларига кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

Мурожаатларнинг асосий мавзулари
Вазирликнинг Ишонч телефонига асосан:

  • иш ҳақи (ойлик маош ёки бошқа қўшимча тўловлар)нинг ўз вақтида тўланиши;
  • мактаб шаҳодатномасини тиклаш ёки дубликат олиш;
  • экстернат тартибида якуний давлат аттестациясида иштирок этиш;
  • дарс соатлари тақсимоти;
  • ўқувчиларни мактабга жойлаштириш, мактабдан-мактабга кўчириш;
  • ўқувчиларнинг турли фан олимпиадаларида иштирок этиши;
  • педагогларга миллий сертификатлар асосида устама белгилаш;
  • педагогларнинг менежерлик сертификатини олиши;
  • педагогларнинг малака тоифа синовларида қатнашиши;
  • педагогларнинг малака ошириш жараёнлари;
  • хусусий мактаблар фаолиятига доир мурожаатлар келиб тушган.

Фуқароларнинг фаолияти ва натижалар
  Вазирлик томонидан қабул қилинган мурожаатлар тезкорлик билан кўриб чиқилган ва имкон қадар ҳал қилинган. Хусусан, мактаб шаҳодатномаларининг дубликатларини олишдан тортиб, педагогларнинг малака ошириш жараёнларига қадар бўлган барча соҳаларда зарур чора-тадбирлар амалга оширилган.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг