Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:
1. Ҳарбий хизматни ўташ учун;
2. Саломатлигини тиклаш учун;
3. Ҳомиладорлик ва туғиш учун;
4. Болаларни парвариш қилиш учун;
5. Оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.
2. Грантдаги талаба академик таътил даврида ҳам стипендия олиши мумкинми?
Йўқ, ололмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий талим муассасаларини талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомга биноан, талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.
3. Академик таътил олиш университетга қандай ҳужжатлар тақдим этиш керак бўлади?
Низомга мувофиқ, олий талим муассасаси раҳбари номига муддатлари кўрсатилган ҳолда ариза ёзишингиз керак бўлади. Мурожаат қилган талабанинг таʼлим олиш сабабларига қараб қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши талаб қилинади:
1. Ҳарбий хизматни ўташ учун бўлса (тегишли туман ёки шаҳар мудофаа ишлари органларининг талабани ҳарбий хизматга чақириш тўғрисидаги чақириқ қоғози берилади)
2. Саломатлигини тиклаш, фарзанд дунёга келтириш ёки болаларини парвариш қилиш учун таътил олаётган талаба доимий рўйхатда турган тиббий муассасасининг хулосасини тақдим этиши керак бўлади
3. Агар оила аъзосини парвариш қилиш учун таътил олаётган бўлса, оиланинг бетоб аъзоси доимий рўйхатда турган тиббий муассасанинг хулосасини тақдим этиши керак бўлади
4. Сурункали касалликка чалинган талаба учун унинг ота-онаси ариза ёзиши мумкинми?
Албатта мумкин, 1ойдан кўп дарс қолдирган, сурункали касаллиги бор талабинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ва турмуш ўртоғининг аризасига асосан талабага академик таътил берилиши кўзда тутилган. Бунда академик таътилнинг бошланиши талаба дарсга қатнаша олмаётган кундан бошлаб ҳисобланади
5. Академик таътил олиш ҳақидаги мурожаат қанча вақтда кўриб чиқилади?
Низомда талабанинг академик таътил олиш ҳақидаги мурожаати 1 ҳафта ичида кўриб чиқилиши назарда тутилган. Талабага таътилни бериш олий талим муассасасининг ректори буйруғи билан расмийлаштирилади.
6.Академик таътил даврида талаба ўқиётган йўналиш қисқартирилган тақдирда қандай йўл тутилади?
Низомга кўра агар талаба академик таътил давридалигида у таҳсил олаётган бакалавриат йўналиши тугатилган бўлса, талаба таҳсил олган университетнинг турдош йўналишига ўқишини кўчириб давом эттириши мумкин, агар бундай бакалавриат йўналиши мавжуд бўлмаган тақдирда турдош бўлмаган йўналишга ўқишини кўчириб тиклаш масаласи бўйича ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ушбу тартиб магистратура йўналишига ҳам амал қилади.
7. Академик таътилдан қайтгач университетга қандай ҳужжатларни тақдим этиш керак?
Талаба академик таътилнинг муддати тугагач ўқишга қайтиш бўйича олий талим муассасасининг ректори номига ариза билан мурожаат қилиши талаб этилади.
#Таълим телеканали #Мақола #Топ саволлар #Жавоблар #Академик таътил