Мақолалар 04/02/2025 Хорижда бепул таҳсил олиш имконияти

   Хорижда яшаётган ва профессионал фаолиятини юритаётганлар, айниқса, катта илмий салоҳиятга эга олимлар, мутахассислар ва истеъдодли ёшлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш етакчи хорижий таълим муассасаларида ҳамда Ўзбекистонда тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали кадрлар тайёрлаш мақсадида тузилган.

   2018 йил 25 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5545-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” фармони қабул қилинди.

   2018 йил 25 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3982-сонли “Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида” қарори қабул қилинади.

   Мазкур қарорга мувофиқ “Эл-юрт умиди” жамғармасига хорижда истиқомат қилаётган, замонавий билим ва бой амалий тажрибага эга бўлган ватандошлар билан мулоқотни янада кучайтириш, уларни Ўзбекистонга турли нуфузли лавозимларга ишга таклиф этиш, уларнинг салоҳиятидан Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий нуфузини янада мустаҳкамлашда самарали фойдаланишга кўмаклашиш, шунингдек, шундай тадбирларни молиялаштириш вазифаси юклатилган.

Стипендия танловларида номзодларга қўйиладиган талаблар қуйидагича:

  1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
  2. Ёш чегараси: бакалавриат учун 25 ёшгача, магистратура учун 20 ёшдан 45 ёшгача, доктарантура учун 22 ёшдан 45 ёшгача;
  3. Камида 2 йил меҳнат тажрибасига эга бўлиши;
  4. Учинчи шахсларнинг тўлиқ молиявий мажбурияти тўғрисида розилиги;
  5. Хорижий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинганлик тўғрисида таклифнома-хати.

Жамғарма томонидан степендиатнинг қуйидаги харажатлари қоплаб берилади:

  • Хорижий давлатларнинг бакалавриат, магистратура ёки доктарантурада ўқиш(контракт) тўлови;
  • Хориждаги таълим олиш жойигача бўлган транспорт харажатлари;
  • Хорижда таълим олиш даврида яшаш, овқатланиш ва ички транспорт харажатлари;
  • Стипендиатнинг хорижда таълим олиши билан боғли бошқа харажатлари;
  • Зарур адабиётлар ва дарсликларни харид қилиш, хорижий университет талабига биноан илмий мақолар чоп эттириш;
  • Виза олиш ва хорижда таълим олиш даврида Стипендиатни тиббий суғурталаш.

Номзодларни саралаш икки босқичда амалга оширилади:

   1-босқич ҳужжатларни низомда белгиланган талаблар асосида қабул қилиш, таҳлил қилиш ва рўйхатга олишни кўзда тутади.

  Ушбу босқич Жамғарма ходимлари томонидан ўтказилиб, унинг якунлари бўйича ҳужжатларини Жамғарма талабларига мос равишда тақдим этган, саралаш танловининг 2-босқичига ўтган иштирокчиларнинг йиғма рўйхати тузилади.

   2-босқичда номзодлар билан хорижда таълим олишдан кўзланган мақсад ва таълим олиш тугагач олинган билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари, танлаган мутахассислиги бўйича билим ва кўникмалари, маънавий-ахлоқий тафаккури, соғлом дунёқараши, миллий ва умуминсоний қадриятларни, шунингдек, давлат тилини билиш даражасини аниқлашга қаратилган давлат тилида суҳбат ўтказилиши кўзда тутилади.

   Хорижда магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш, малака ошириш ва стажировка ўташга қабул қилиш фақат Ўзбекистон фуқаролари учун ҳамда қабул ва танлаб олишнинг ягона қоидалари асосида амалга оширилади. Магистратура ёки докторантура дастури бўйича хорижда таълим олган стипендиатга, олий таълим ёки илмий муассасада, шунингдек, вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларида эгаллаган мутахассислиги бўйича 5 йилдан кам бўлмаган муддатда узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти юкланади.

   Бунданда қизиқарли маълумотларни You tube каналдаги видео орқали билиб олшингиз мумкин.

Севинч Толибжонова тайёрлади

#Таълим телеканали   #Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг