24 ноябрь Халқлар дўстлиги санъат саройида илк бор жамиятимиз ривожи учун муҳим тадбир, "25 ёшгача бизнес бошлаганлар" форуми бўлиб ўтди. Форумда 5000 дан зиёд ёшлар шахсий ривожланиш ва бизнесни йўлга қўйиш бўйича муҳим маълумотларга эга бўлиш учун йиғилди. Форум давомида бир қатор таниқли бизнесменлар ўз тажрибаларига асосланган бебаҳо маслаҳатларни бериб ўтди. Шубҳасиз, мазкур тадбир ёшлар учун илҳом манбаи бўлибгина қолмай, келажакдаги ишларида маёқ вазифасини ўтайди.
Тадбир спикерлари орасида ўз соҳасида етакчи стартапчилар, тадбиркорлар ва тажрибали менторлар бўлиб, улар бизнес ғояни шакллантириш, самарали ресурслардан фойдаланиш, молиявий саводхонликни ошириш, замонавий касблардан даромад топиш ва муваффақиятсизликлардан сабоқ олиш бўйича қимматли тавсиялар бериб ўтишди.
Форумнинг асосий мақсади юртдошларимиз орасида демографик дивидендни ошириш ва Ватан олдидаги бурчни сидқидилдан бажаришга қаратилди. Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиш баробарида, янги бизнес алоқалар ўрнатиш имконига эга бўлди.
Бу каби тадбирларнинг аҳамияти шундаки, улар нафақат ёшларнинг билим ва кўникмаларини оширади, балки мамлакатимизда тадбиркорлик муҳитини ривожлантиришга ҳам катта ҳисса қўшади.
Қуйида тадбирнинг асосий ташкилотчиларидан бири, Target School жамоаси томонидан ёзиб олинган иқтибослар билан танишишингиз мумкин.