Репостлар 08/01/2025 Контрактни тўлиқ тўламаганларни якуний ёки оралиқларга киритмасликка ОТМ масъулларининг ҳаққи борми?

Якуний ва оралиқларга талабани киритмаслик учун контрактни тўламаслик асос бўла олмайди. Агар талаба умуман контракт тўламаган бўлса уни талабалар сафидан четлатиши мумкин холос.
Талабани оралиққа ёки якунийга киритмаслик, атайлаб фандан йиқитиш, дарсга киритмай нб қўйиб қўйиш, ва бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар амалга ошириш умуман мумкин эмас.

Контракт тўлаш муддатлари:

  • белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15-сентабргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилагамуддатгача) ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача);
  • белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатларгача);
  • хорижий фуқаролар учун ОТМ раҳбарияти белгилаган муддатларгача.

Манба: https://t.me/talimxabarlari/3579

#Имтиҳон   #Талаба   #Топ саволлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг