Хабарингиз бор, олий таълимга кириш ва ўқишни кўчириш тест синовларида иштирок этиш учун БҲМнинг 50 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилади.
Яқинда БҲМ оширилиши эълон қилинди, лекин, бу янги миқдор 1 августдан бошлаб кучга киради.
❓Бу нимани англатади?
Абитуриентлар тест учун тўловни эски нархда ((187 500 сўм) амалга оширишлари мумкин.
⚠️ Қисқаси, тест учун тўлов ошмайди, аммо 1 августдан кейин БҲМ асосидаги тўловлар кўтарилади.
Эслатма: қуйидаги абитуриентлар тўловдан озод этилган:
✅ўқишни тест ўтказилаётган йили тугатган битирувчилар;
✅ногиронлиги бўлган шахслар;
✅меҳрибонлик уйлари болалари;
✅болалар шаҳарчасининг битирувчилари;
✅“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
✅“Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи ёшлар кириш имтиҳонларида қатнашиш учун тўлов қилмайди.
#Янгиликлар