Ҳукумат қарори (№181 02.05.2023) билан нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган етим ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган талабаларга озиқ-овқат, кийим-кечак ва санитария воситаларини харид қилиш харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ тасдиқланди.
Унга кўра:
Олийгоҳлар – ҳар йили 15 сентябрга қадар жорий ўқув йилида ижтимоий таъминот ёрдами учун маблағ олувчи талабалар сони ҳамда уларга тўланадиган ижтимоий таъминот ёрдами учун маблағ миқдорини ҳисоблайди ва бюджетдан зарур маблағлар ажратилиши юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига сўровнома киритилади;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги – ҳар йили 1-октабрга қадар ташкилот томонидан тақдим этилган сўровномаларга асосан амалдаги ўқув йили учун ижтимоий таъминот ёрдами тўловларига сарфланадиган маблағларни тўлиқ ҳажмда уларнинг ҳисоб варақларига ўтказиб беради.
Ижтимоий таъминот ёрдами талабаларнинг давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таълим олаётганидан қатъий назар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.
#Янгиликлар