Янгиликлар 28/05/2025 Ижод мактабларига кимларга имтиҳонсиз кириш имконияти берилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижод мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 1 апрелдаги ПҚ-147-сон қарорига асосан:

–  Умумтаълим мактабларининг 6-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ижод ёшлари” танловининг 1-, 2-, 3-ўрин соҳиблари ижод мактабларининг 7-синфига белгиланган қабул квотаси доирасида имтиҳонсиз қабул қилинади.

Ҳужжатлар қабули жорий йилнинг 1 июнидан 20 июнига қадар давом этади.

10 майдан бошлаб мурожаатчиларнинг саволларига жавоб бериш учун 1206 қисқа рақамли cалл-марказ фаолият бошлаган.

Шунингдек, мурожаатчилар учун қўшимча равишда махсус piima_admission чатбот яратилган. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги барча Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларда махсус штаблар ташкил этилди.

Мазкур штаблардаги малакали мутахассислар ҳужжат топширмоқчи бўлган талабгорларга амалий ёрдам кўрсатади. Ҳужжатлар қабули онлайн шаклда my.gov.uz ёки ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР