✅ ЖАВОБ: Агар абитуриентнинг рўйхатдан ўтишда ишлатган телефон рақами куйиб кетган, йўқолган, ўзгарган бўлса ҳамда эски рақамини қайта тиклашнинг имкони бўлмаётган бўлса, унда унда йўналиш танлаш ҳуқуқидан фойдалана олмай қолади. Чунки йўналиш танлагандан кейин уни тасдиқлаш учун СМС-кодни киритиш талаб этилади.
Бундай вазиятдаги дастлабки қилинадиган иш — шахсий кабинетига пароль билан кира оладими ёки йўқми, шуни аниқлаш.
Агар абитуриент паролини эслай олса, унда my.uzbmb.uz сайтига кириб, шахсий кабинетини очади. Ва юқори ўнг бурчакдаги расмининг устига босса, меню очилади. Шу ерда “Телефон рақамини ўзгартириш” (https://my.uzbmb.uz/change-phone) саҳифаси мавжуд. Ўша ерга кириб, янги телефон рақамини киритади. Тасдиқлаш учун СМС-коди ҳам янги телефон рақамга келади. Қарабсизки, телефон рақам ўзгаради.
Агар шахсий кабинетига кириш паролини эслай олмаётган бўлса, унда "ОнеИД орқали кириш" тугмаси орқали кириш қилса ҳам бўлади. OneID тизими орқали шахсий кабинетга кирилганидан сўнг, юқорида айтилган кўрсатма орқали телефон рақамни янгисига алмаштириш мумкин.
Агар OneID орқали ҳам кира олмаса, ёки у ердаги логин-паролини ҳам эслай олмаса, ана унда учинчи ва энг охирги йўл қолади. Бу — Билимларни баҳолаш агентлиги ёки уларнинг ҳудудий бўлимларига абитуриентнинг шахсан ўзи ИД-карта ёки паспорти билан бориб, мурожаат қилиши керак. Шунда агентлик ходимлари шахсий кабинетига уланган телефон рақамни бошқа фаол рақамга алмаштириб беришади.
Агар телефон рақами ўзгарган бўлса-да, лекин шахсий кабинетига пароли орқали кира олаётган бўлса, унда телефон рақамни ўзгартиришнинг бошқа йўли бор.
Агар абитуриент паролини эслай олса, унда my.uzbmb.uz сайтига кириб, шахсий кабинетини очади. Ва юқори ўнг бурчакдаги расмининг устига босса, меню очилади. Шу ерда “Телефон рақамини ўзгартириш” (https://my.uzbmb.uz/change-phone) саҳифаси мавжуд. Ўша ерга кириб, янги телефон рақамини киритади. Тасдиқлаш учун СМС-коди ҳам янги телефон рақамга келади. Қарабсизки, телефон рақам ўзгаради.
Агар шахсий кабинетига кириш паролини эслай олмаётган бўлса, унда "ОнеИД орқали кириш" тугмаси орқали кириш қилса ҳам бўлади. OneID тизими орқали шахсий кабинетга кирилганидан сўнг, юқорида айтилган кўрсатма орқали телефон рақамни янгисига алмаштириш мумкин.
Агар OneID орқали ҳам кира олмаса, ёки у ердаги логин-паролини ҳам эслай олмаса, ана унда учинчи ва энг охирги йўл қолади. Бу — Билимларни баҳолаш агентлиги ёки уларнинг ҳудудий бўлимларига шахсан бориб учрашиш.
#Мақола