Мақолалар 01/08/2025 826 нафар абитуриент максимал 189 балл тўплади

Бу шубҳасиз, рекорд натижа. Ҳатто бункерлар гуллаб-яшнаб, абитуриентлар ўрнига профессионал устозлар тестларни ечиб берган даврларда ҳам максимал балл олганлар сони бунчалар кўп бўлмаганди, адашмасам. Ёшларимизга қойил!

Албатта, максимал балл тўплашда халқаро ва миллий сертификатларнинг тан олиниши ҳам катта роль ўйнамоқда. Аммо сертификатни ҳам ашула айтгани ёки рақс тушгани учун эмас, билими борлиги учун беришади. Яъни сертификати бор абитуриентда етарли даражада билим бор дегани. Бу мени жуда хурсанд қилади. Яна бир бор илмга чанқоқ ёшларимизга қойил!

Энг кўп максимал балл биология+кимё фани мажмуасида (тиббиёт йўналиши десак ҳам бўлади), ундан кейин инглиз тили+она тили фанлари мажмуасида (инглиз тили филологияси йўналиши).

Фанлар мажмуаси ҳамда тиллар кесимида 189 балл тўплаганлар сони қуйидагича:

🔹Биология + кимё фанлари мажмуасида (259 нафар)

Ўзбек тили: 227 нафар

Рус тили: 18 нафар

Қорақалпоқ тили: 14 нафар

🔹Инглиз тили + она тили ва адабиёт фанлари мажмуасида (234 нафар)

Ўзбек тили: 227 нафар

Рус тили: 4 нафар

Қорақалпоқ тили: 3 нафар

🔹Тарих + чет тили фанлари мажмуасида (146 нафар)

Ўзбек тили: 145 нафар

Рус тили: 1 нафар

🔹Математика + чет тили фанлари мажмуасида (139 нафар)

Ўзбек тили: 133 нафар

Рус тили: 4 нафар

Қорақалпоқ тили: 2 нафар

🔹 Давлат ва ҳуқуқ асослари + чет тили фанлари мажмуасида (26 нафар)

Ўзбек тили: 22 нафар

Рус тили: 3 нафар

Қорақалпоқ тили: 1 нафар

🔹Она тили ва адабиёт + чет тили фанлари мажмуасида (16 нафар)

Ўзбек тили: 9 нафар

Рус тили: 4 нафар

Қорақалпоқ тили: 3 нафар

🔹Математика + физика фанлари мажмуасида (5 нафар)

Ўзбек тили: 5 нафар

🔹Физика + математика фанлари мажмуасида (1 нафар)

Ўзбек тили: 1 нафар

Изоҳ: юқоридаги рўйхатга “Темурбеклар мактаби” битирувчиларининг натижаси киритилмаган, чунки улар учун алоҳида квота берилади.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг