Янгиликлар 04/03/2025 200 нафар ёшлар Италияга ўқишга юборилади

     Президент Шавкат Мирзиёев 3 март куни қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга оид тақдимот билан танишди.

    Тақдимотда Италиядаги Болонья, Тушиа, Феррара ва Пиза олийгоҳларига бу йил 200 нафар ёшларни юбориш режалаштирилганлиги билдирилди. Улар аграр, озиқ-овқат технологиялари ва бошқа соҳаларда таҳсил олади.

    Шунингдек, Тушиа университетида йилига 30 нафар озиқ-овқат технологларини грант асосида ўқитиш ва юртимизда малакали кадрларни тайёрлаш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш таклифи билдирилди 

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг