«Ёшлар дафтари» — ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз ёшларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси ҳисобланади. “Ёшлар дафтари”га рўйхатдан ўтиш Ёшлар дафтари электрон платформаси орқали амалга оширилади. Аммо ушбу дафтарга кириш учун ҳам сизнинг қўлингизда асосингиз бўлиши лозим.

«Ёшлар дафтари»га 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган қуйидаги тоифадаги ёшлар киритилади:
“Ёшлар дафтари”га кириш учун ёшлар қуйидаги 3 та йўналишда ариза беришлари мумкин:

Бу аризаларни маҳалладаги ёшлар етакчилари 5 иш куни ичида ўрганиб, тавсия бериши ё рад этиши керак бўлади.
“Ёшлар дафтари”да турувчи ёшларга 25 турдаги ёрдамлар мавжуд. Ҳар бир йўналиш бўйича фуқарога бериладиган ёрдам ҳақида, тасдиқлангани тўғрисида алоҳида смс хабарномалар юборилади.
Ёшлар дафтарига киритилган ёшлар қуйидаги имкониятлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
1. Моддий аҳволи қийин ёшларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;
2. Ёшларнинг тадбиркорлик, касб-ҳунар, ҳайдовчилик ва қайта тайёрлов курсларида ўқитиш харажатларини қоплаш;
3. Ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун субсидия ажратиш;
4. Ёшларга тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилиш учун нотурар жойнинг ижара харажатларини қоплаш;
5.Ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратиш;
6. “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олиш бўйича тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш;
7. Ёшларга, жумладан, ёш оилаларга турар жой ижараси компенсациясини тўлаш;
8. Ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш;
9. Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш;
10. Ёшларнинг хорижда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш;
11. Ёшларнинг сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадалини қоплаш;
12. Ёшларга тиббий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш;
13. Ёшларнинг истеъдодларини қўллаб-қувватлаш, беш муҳим ташаббусни рўёбга чиқариш ва унинг доирасидаги тадбирларни “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш;
14. Ёшларга автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажатларини компенсация қилиш –Хусусий ташкилотларга ишга қабул қилинган, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларини компенсация қилиш;
15. Хусусий ташкилотларга ишга қабул қилинган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни касбга қайта тайёрлашга сарфланадиган харажатларини компенсация қилиш;
16. Ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш;
17. Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ўқувчи ёшларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқариш амалиёти даври учун субсидия ажратиш ва яна бошқа бир қанча имкониятлар мавжуд.

Моддий аҳволи қийин ёшларга бир марта бериладиган моддий ёрдам:
Бунда мурожаат этувчи ёшга БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ тўлаб берилади. Бир марта бериладиган моддий ёрдам тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган, ҳаётий мураккаб вазиятга тушган ёшга, биринчи навбатда тайинланади. Моддий ёрдам шахсга бир календарь йил давомида бир маротаба берилади.
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун субсидия ажратиш тартиби:
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёш фуқарога фаолиятини амалга ошираётган нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларининг бир йилда БҲМнинг 25 бараваригача қисми қоплаб берилиши мумкин.
«Ёшлар дафтари»га киритилган оилалар фарзандларининг мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларини тўлаб бериш «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда амалга оширилади.

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёш оилаларнинг секторлар раҳбарларига ва Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига берган аризасига мувофиқ, уларга 12 ойгача турар жой учун ижара компенсацияси ҳар ойда БҲМнинг 3 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилиши мумкин.
«Ёшлар дафтари»дан қуйидаги ҳолларда чиқарилади:
Доимий ва вақтинча яшаш учун республиканинг бошқа ҳудудига кўчиб ўтганда, доимий яшаш ва вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмасдан «Ёшлар дафтари»га тегишли ўзгартиришлар киритилади.
"Ёшлар дафтари" ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим ташаббусдир. Бу орқали ёшлар ижтимоий ва иқтисодий имкониятларини ошириши, касб-ҳунар ва таълим олишда қўшимча ёрдамлардан фойдаланиши мумкин.
Ушбу маълумотларни Таълим телеканалининг You tube саҳифасида ҳам томоша қилишингиз мумкин.
Мазкур дастур ҳақида қўшимча маълумот Lex.uz манбасидан олишингиз мумкин.
Маъмура Тўраева тайёрлади
#Мақола