2025 йил учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасига кўра, мамлакатдаги умумий таълим тизими учун 195 триллион 763 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши белгиланган. Бу маблағлар ичида таълим соҳасига катта эътибор қаратилган бўлиб, унинг асосий йўналишлари қуйидагича:
Таълим соҳасига ажратилган маблағ миқдори
2025 йил бюджети лойиҳасига кўра:
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига — 59,5 триллион сўм;
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига — 6,6 триллион сўм.
Мактабгача ва мактаб таълимига ажратилган маблағларнинг йўналишлари.
Таълим соҳасига ажратилган маблағлар қуйидаги йўналишларда ишлатилиши режалаштирилган:
- Ривожлантириш дастурлари учун — 6 триллион 631 миллиард 679 миллион сўм;
- Дарсликларни янгилаш учун — 1 триллион 300 миллиард сўм;
- Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасини шакллантириш учун — 250 миллиард сўм;
- Вазирликнинг ўз жамғармасини шакллантириш учун — 120 миллиард сўм;
- Компьютер синфларини янгилаш учун — 200 миллиард сўм;
- Спорт жиҳозлари билан таъминлаш учун — 62 миллиард 79 миллион сўм;
- Хорижий ўқитувчиларни жалб қилиш учун — 250 миллиард сўм;
- Миллий чолғу асбоблари билан таъминлаш учун — 50 миллиард сўм;
- Мактабларга планшетлар харид қилиш учун — 50 миллиард сўм;
- Камбағал оилалар реестридаги болалар учун тўгараклар ташкил қилиш учун — 500 миллиард сўм;
- Давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилотларига субсидиялар — 3 триллион 809 миллиард 600 миллион сўм;
- Капитал қўйилмалар, шу жумладан лойиҳалаштириш ва қурилиш ишлари учун — 4 триллион 10 миллиард сўм.
2024 йил билан солиштирма таққослаш
2024 йилда таълим соҳасига қуйидаги миқдорда маблағ ажратилган эди:
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 46 триллион 647 миллиард 414,5 миллион сўм;
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6 триллион 130 миллиард 330 миллион сўм.
Таққослаганда, 2025 йилда таълим соҳасига ажратилган маблағ 11 триллион сўмдан ортиқ оширилган, бу таълим тизимини янада ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратади.
Маълумки, 2024 йилда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига 47 трлн сўмга яқин маблағ ажратилган. Бунда ММТВ давлат бюджетидан маблағ ажратилиши бўйича бошқа вазирлик ва идоралар орасида иккинчи ўринни эгаллаган. (Биринчи ўринда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 92 трлн).
Тўпловчи Маъмура Тўраева
#Мақола