Янгиликлар 08/02/2025 3,5 минг камбағал оилалар фарзандлари ОТМларга грант асосида қабул қилинади

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф- асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармони эълон қилинди.

   Унга кўра, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланди. Университетда “циркуляр иқтисодиёт” таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш амалиёти йўлга қўйилади.

  Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига бириктириладиган “яшил техникумлар” фаолияти йўлга қўйилади.

   Табиий фанлар, муҳандислик-техника, иқтисодиёт ва молия йўналишларидаги давлат олий таълим ташкилотларида “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил ривожланиш” фани ва ўқув дастурлари киритилади.

   Олий таълимда грант ўринларини босқичма-босқич ошириш ҳисобига аниқ ва табиий фанлар, муҳандислик-техника, хизматлар, тиббиёт каби соҳаларда давлат буюртмаси 25 мингтага етказилади.

   “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши таълим дастурлари асосида таълим олиш учун стипендия танловига 20 тагача квота ажратиб борилади.

  Республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан умумтаълим мактаби фаолияти ташкил этилади.

  “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 3,5 минг камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда грант асосида қабул қилиш ишлари ташкил этилади.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
ТАЪЛЛУҚЛИ ЯНГИЛИКЛАР