Янгиликлар 19/10/2026 Асосий олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичига 50 минг нафар ўқувчи рўйхатдан ўтди

Асосий олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичи ўқувчилар учун билимини синаш имкониятини яна бир бор тақдим этмоқда. Бу босқичга юртимиз бўйлаб 50 минг нафар ўқувчи рўйхатдан ўтган. Жараёнлар 27-октябргача давом этади.

Қaysi фанлар бўйича ўтказилади?

Олимпиада икки гуруҳ фанлари бўйича ташкил этилади:

  • 1-гуруҳ: физика, кимё, биология, математика, информатика ва ахборот технологиялари. Тест учун 1 соат 30 дақиқа ажратилади.
  • 2-гуруҳ: тарих, география, Давлат ва ҳуқуқ асослари, Она тили ва адабиёт, шунингдек ўзбек, қорақалпоқ, рус, инглиз, немис, француз, тожик ва қозоқ тиллари. Тест учун 1 соат ажратилади.

Ғолиблар қандай аниқланади?

Тест натижаларига кўра, ҳар бир фан бўйича 3 нафардан ғолиблар аниқланади. Улар олимпиаданинг ҳудудий босқичида иштирок этиш учун йўлланма олади.

Тарих, Давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда география бўйича топшириқлар иштирокчининг таълим тилига мос равишда ўзбек ёки рус тилида берилади. 2-гуруҳнинг бошқа фанлари таржимасиз тақдим этилади.

Олимпиадага нималар олиб кирилади?

Иштирокчилар аудиторияга фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжат, мактабнинг махсус маълумотномаси ва ручка билан киришлари лозим.

Телефон, кўчирма ёзув (шпаргалка), илмий калкуляторлар ва гаджетлар олиб кириш қатъиян тақиқланади.

Олимпиада ўқувчилар учун билимини мустақил синаб кўриш ва юқори босқичга йўл очиш имконiyатидир. Ота-оналар ва ўқituvchилар фарзандларга керакли ҳужжатлар ва қоидалар ҳақида олдиндан тушунтириш бериши фойдали бўлади.

Манба: Oliy ta'lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

#Ўқувчи   #Олимпиада   #Мактаб  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг