Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, малака тоифасини умрбод сақлаб қолиш ҳуқуқига эга педагоглар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди. Шу билан бирга, улар юқорироқ малака тоифаси ёки устама олиш мақсадида ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиши мумкин.
Низомнинг 44-бандига асосан, навбатдан ташқари аттестацияда етарли балл тўплай олмаган педагогнинг малака тоифаси пасайтирилмайди. Унинг амалдаги тоифаси ва шу тоифа бўйича иш ҳақи сақланади.
Демак, ихтиёрий синовда кутилган натижага эришилмаса ҳам, ўқитувчи аввалги малака тоифасидан маҳрум бўлмайди. Бу қоида устама ёки юқори тоифа учун интилаётган педагоглар учун муҳим аҳамиятга эга.
Агар сиз ихтиёрий аттестацияда қатнашишни режалаштираётган бўлсангиз, аввал ўз тоифангиз ва натижалар қандай ҳисобга олинишини таълим муассасангиз орқали аниқлаб олганингиз маъқул.
Манба: Kun.uz
#Кутубхона #Аттестация #Устама