Янгиликлар 10/06/2025 Бугундан академик лицейларга қабул бошланди

2025/2026-ўқув йили учун академик лицейларга умумтаълим мактабларининг жорий йил 9-синф битирувчиларидан ҳужжатлар my.edu.uz портали орқали онлайн қабул қилинмоқда.

Бунда абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида тизимга ID карта ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома маълумотларини киритиш билан бирга қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда (PDF, JPEG) юклашлари лозим:

🔹 3,5х4,5 см ўлчамдаги 1 та рангли фотосурат;

🔹 Ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар — фан олимпиадаси ғолиби эканлигини тасдиқловчи диплом, чет тили ва умумтаълим фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификат (мавжуд бўлса).

Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда қуйидагиларни белгилайди:

✔️ ўзлари танлаган учтагача академик лицейнинг биттадан мос йўналиши (бунда таълим тили бир хил бўлиши керак);

✔️ қайси чет тилидан кириш тест синовини топшириши.

Абитуриент ўзи танлаган ҳудудда ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.

Қабул жараёнлари 10 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг