Янгиликлар 24/03/2025 Чет тили имтиҳони энди янги тартибда баҳоланади

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги чет тилларини билиш даражасини аниқлаш бўйича кўп даражали (мултилевел) баҳолаш тизимини жорий этди. Янги баҳолаш тизими инглиз, француз, немис ва араб тилларида гапириш кўникмаларини баҳолашда ишлатилади.

Бу тизим қандай ишлайди?

Мултилевел тизим – ҳар бир талабгорнинг тил билиш даражаси индивидуал равишда баҳоланади.

Гапириш кўникмаси – янги шакл асосида баҳоланади ва натижалар янада аниқроқ бўлади.

Халқаро мезонларга мос баҳолаш натижалари дунёда эътироф этилган тил билиш тизимларига мос равишда аниқланади.

Нима ўзгаради?

Илгари гапириш бўлимида абитуриентларнинг билимлари анъанавий усулда баҳоланган бўлса, эндиликда янги шакл асосида янада адолатли ва аниқ баҳолаш жорий этилади.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг