Олий таълим муассасаларида контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун тўловларни бўлиб-бўлиб амалга ошириш муддати белгиланди.
Янги қабул қилинган абитуриентлар учун:
📌 15-сентабр – белгиланган тўловнинг камида 25% қисмини тўлаш (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача).
2-курс ва ундан юқори курс талабалари учун:
📌 1 октябргача – контракт тўловининг белгиланган қисми (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача).
Барча курслар учун умумий муддатлар:
✅ 1 январгача – камида 50% тўланиши шарт.
✅ 1 мартгача – камида 75% қисми тўланиши керак.
✅ 1 майгача – 100% тўлов амалга оширилиши керак (ёки ОТМ томонидан белгиланган муддатгача).
Хорижий фуқаролар учун:
📌 ОТМ раҳбарияти томонидан алоҳида тўлов муддати белгиланади.
Нодавлат олий таълим муассасалари учун:
⚠️ Контракт тўлов муддатлари талаба ва ОТМ ўртасидаги шартномага мувофиқ белгиланади.
✅ Ушбу тартиб талабалар учун контракт тўлов жараёнини қулайлаштириш ва босқичма-босқич тўлов имкониятини таъминлаш мақсадида жорий этилди.
#Янгиликлар